25 December 2009
05:27 - Путин келаси йил Россияга 1,3 миллион меҳнат муҳожирининг киришига рухсат берди
Бош вазир Владимир Путин 2010 йилда Россияга 1,3 миллион меҳнат муҳожирининг киришига рухсат бериш қарори олди, деб хабар беради Росбалт агентлиги Россия мустақил профсоюзлар федерациясининг раҳбари Михаил Шмаковга асосланиб. Унинг қуйидаги сўзлари диққатга сазовор: “Ҳозирги квота 2миллион эди. Камайиш жиддий бичимда бўлди. Биз икки баравар камайтиришни талаб қилдик. Муҳим бўлгани, бизнинг таклифларимиз қабул қилингани. Биз бу қарорни тўғри деб биламиз”.

Унинг фикрича, агар меҳнат бозорида аҳвол яхши томонга ўзгарса, квота масаласи қайтадан кун тартибига келиши мумкин. Лекин меҳнат бозорининг инқироздан чиқишда иқтисод инқироздан чиққандан кейин бўлади

Табиий, бу хабар - ўзбек меҳнат муҳожирлари, ва умуман, Ўзбекистон иқтисоди учун аввалдан кутилган, аммо салбий янгиликдир.