25 December 2009
05:10 -
Россия ички ишлар вазирлигида “шок терапияси” услубли ислоҳотлар бошландими?
Кеча Россия президенти Дмитрий Медведев “Россия ички ишлар органларининг фаолиятини мукаммаллаштириш бўйича чоралар” номли фармон имзолади, дейилади рус оммавий ахборот воситаларининг хабарида. Бу ҳужжатга кўра, яқин икки йил ичида ички ишлар органларининг фаолияти жиддий ислоҳот қилинади. Ҳамма иш 2012 йил 1 январгача битирилиши керак.
Рус экспертлари бу фармонда кўрсатилган тадбирларни дарҳол “шок терапияси” деб баҳолашди. Ҳақиқатдан, шунга ўхшайди. Қаранг, икки йил ичида Ички ишлар вазирлиги ходимларининг сони 20 фоизга қисқартирилади, бу 250 минг киши демакдир. Ҳозир уларнинг умумий сони 1,4 миллион экан. Айни замонда, кераксиз ёки самарасиз департаментларнинг сони камайтирилади, ходимларнинг маоши оширилади.
- Қисқартириш 30 фоиз бўлиши керак ва бошлиқларни камайтириш ҳисобига бўлиши керак, - дебди gazeta.ru сайтига Москва милиция ходимлари профсоюзининг раиси Михаил Пашкин. – Чунки, ҳозир офицерлар оддий миршабларга қараганда 1,5 баравар кўп.
Бошқа экспертларнинг фикрича, ҳозирги вазир Рашид Нургалиев ўзгартирилмаса, ҳеч қандай ислоҳотлар бўлмайди.
Аслида, авваламбор қуйидаги саволга жавоб қидириш лозим: Россиянинг ҳозирги хўжайини Владимир Путин ўзгаришлар хоҳлайдими? Йўқ.
Чунки унинг бутун бошқарув усули демократияни чегаралаш, балки, бўғиб ташлаш ва куч ишлатиш салоҳиятига эга бўлган органларга таяниш. Ислоҳотлар эса айнан демократия ва демократларнинг талаби сифатида қилинмоқда ва унинг натижасида гўёки ички ишлар органларида ошкоралик ортиши, демократик принциплар жорий этилиши керак.
Бу хусусда кўп гапириш ва Путиннинг 10 йиллик ҳукмдорлиги замонидан кўплаб ўрнаклар келтириб, “йўқ” жавобини асослаш мумкин. Бу русларнинг иши, биз эса бир машҳур ифодани эслаш билан чекланамиз: Одам ўзи ўтирган шохни кесадими? Бу шох - ҳарқандай принципларни унутиб, фақат Путинга бўйсинишга ўргатилган ички ишлар органларидир.