21 December 2009
22:51 -
Бу дунёга нима бўлди ўзи: аёлларга кўп эрлик ҳаққи талаб қилинмоқда
Мисрда чиқадиган Эл Масри Эл Явм (El Masri El Yavm) газетасида чиққан саудиялик журналист аёл Надине Ел Бадир (расмда) қаламига мансуб мақолада аёлларга кўп эрлик ҳаққи бериш талаб қилинади. Табиий, бундай кутилмаган мавзунинг кўтарилиши Мисрни ост-уст қилибди.
Бу мамлакатнинг дин ва сиёсат одамлари журналист аёлни шиддат билан қарши чиқдилар ва кўтарилган мавзу исломга қарши ва провокацион эканлигини урғуладилар, дейилади бу ҳақда хабар берган Туркиянинг “Миллиёт” газетасида.
Маълум бўлишича, Надине Ел Бадир эркакаларга берилган полигамия ҳаққи иккала жинс учун ҳам ишлаши кераклигини, аёлларга ҳам бирдан ортиқ эрга эга бўлиш ҳаққи берилишини, акс ҳолда, уйланиш тушунчасини қайтадан кўриб чиқиш кераклигини талаб қилган. Хотини ёқмай қолгани учунгина бошқа хотин олишни истаган эркакларга яна бир марта уйланиш ҳаққи берилмаслиги кераклигини гапирган.
Табиий, дин одамлари бу каби мақолаларнинг чиқарилмаслиги кераклигини талаб қилишмоқда. Миср парламентининг бир депутати Эл Масри Эл Явм газетасини судга ҳам берибди. Аммо, кўп хотинликнинг ижтимоий сабаблари борлигини ҳимоя қилганлар ҳам бор экан.
Инсоннинг ҳақ-ҳуқуқи марказий масалалардан бири бўлган 21 асрда бу каби мавзуларга кўз юмиш қийин бўлади, демак, Исломнинг фундаментал принциплари, яъни догмалари муҳокамага чиқишини ҳеч ким тўтатолмайди. Бундай муҳокамалар, бунинг устига, догмаларни ижтимоий сабаблар билан оқлашга интилиш эса, муқаддас ҳисобланган тамойилларни обрўсизлантиришга бошлайди.
Бундай исталмаган жараёнларнинг олдини олиш учун ҳам Исломда ислоҳотлар ўтказиш масаласини кун тартибига олиб келиш керак, акс ҳолда, Ислом жамиятнинг асослари силкинишга бошлаши мумкин.