21 December 2009
15:23 - Канадада ўзбекча газета чиқишга бошлангани олқишга сазоворми?
18 декабрь куни Канаданинг Торонто шаҳрида ўзбек тилида “Туркистон” газетаси чоп қилинди, дейилади “Озодлик” радиосининг хабарида. Сўнги йилларда бутун дунёга тарқалган ўзбеклар ҳаётидаги бу воқеа олқишга сазовор. Лекин...

Маълумки, ўзбекларда “ҳамма нарса лекиндан кейин бошланади” деган ибора кенг тарқалган. Бу мавзунинг “лекини” қуйидагича.

Хабарда айтилишича, бу “нашрга ўзбекистонлик журналист Фаҳриддин Ҳудойқулов таъсисчилик қилмоқда”. “Озодлик” радиосининг аввалдан маълум бўлган саводсиз журналистлари айтаётган “Фаҳриддин Ҳудойқулов” ҳар ҳолда “Бирлик” халқ ҳаракатининг асосчиларидан бири бўлмиш Фахриддин Худойқулов бўлса керак (иккала “х” ҳам думсиз).

Хабарда айтайлаб айтилмаган яна бир ҳақиқат шундан иборатки, Фахриддин Худойқулов Ўзбекистон коммунистларининг раҳбари Ислом Каримовнинг топшириғи билан “Бирлик”ни парчалаш ишига киришган ва шу билан Ўзбекистонда диктатуранинг мустаҳкамланишига ҳисса қўшган Салой Мадаминнинг энг яқин сафдошларидан бири эди. У ўша пайтда фақат “Бирлик”ка эмас, ўзбек миллатига хоинлик қилган ва ўзбекларнинг бугунги аҳволга тушишига у ҳам жавобгор.

Ҳар ким бу дунёда янглишади, хато қилади. Агар Фахриддин хато қилган бўлса, буни тан олиши ва миллатдан кечирим сўраши керак эди. У буни қилмади, демак, у иккиюзламачи ва ундан ҳар қадамда янги хоинликлар кутиш керак. Демак, улуғ мақсадлар билан ниқобланиб бошланган иш натижасиз тугаши шубҳасиз.

Қолаверса, шуни ҳам айтиш керакки, ўзбекнинг тарихида жой олган ва ҳозиргача 70 та сони чиққан “Ҳаракат” журнали Абдураҳим Пўлатнинг жанжал деса бўладиган талаблари асосида бир ёки икки марта, журнал чиқишга бошлаганидан 5-6 йил кейин, “Озодлик” радиосининг журналистлари томонидан зўрға тилга олинган. Бир миллат хоини таъсислигида чоп этилган газетанинг дарҳол бу радиода анонс қилиниши ҳам кўрсатмоқдаки, номи қанчалик гўзал бўлмасин, бу газетани чиқарувчилар ҳам “Озодлик”даги каби ифлос журналистлардан иборат (пес песни қоронғида ҳам топади) ва унинг ҳеч қандай келажаги йўқ.

“Фаҳриддин Ҳудойқулов” ўз қилмишларини бекитиш учун янги газетада “ўткан кунларимиз” тарихини сохталаштирш билан шуғулланиши ҳам муқаррар.