21 December 2009
11:00 - Русларнинг “Союз ТМА-15” кемаси Бойқўнғирдан фазога учирилди
Собиқ СССРнинг Қозоғистонда жойлашган машҳур Бойқўнғир косодромидан бугун кечаси русларнинг “Союз ТМА-15” кемаси фазога учирилди. Кема 23 декабрда Тошкент вақти билан 03:54 да Халқаро Фазо Станицясига бориб туташади ва кеманинг уч кишилик экипажи бу станциядалар билан бирга ярим йил қолиб, тадқиқотлар ўтказади. Бу уч киши қуйидагилар: россиялик Олег Котов, америкалик Тимоти Кример ва япониялик Соути Ногути.

Кема русларнинг ракетаси билан фазога чиқиб, мустақил учишни бошлади, дейилади ИТАР-ТАССнинг хабарида.

Америкаликлар аллақачондан бери ўзи учиб, ўзи қўнадиган ва кўп марта ишлатиладиган шатлларга ўтиб бўлишган экан, руслар ҳалигача анча мукаммаллаштирилган бўлса ҳам Гагарин замонида каби ракеталар билан фазога олиб чиқиладиган ва парашют билан ерга қўнгандан кейин ташлаб юбориладиган кемалар ишлатишаётгани - бу икки мамлакат ўртасидаги ривожланиш фарқини кўрсатиди.