21 December 2009
11:36 - Эрон исломий инқилобининг лидерларидан бири Оятуллоҳ Ҳусайин Али Монтазери оламдан ўтди
1979 йилда Эронда бўлган исломий инқилобнинг раҳбарларидан бири Оятоллоҳ Ҳусайин Али Монтазери бугун кечаси шиаларнинг муқаддас шаҳри Қумда 87 ёшида оламдан ўтди.

Маълумки, бош раҳбари Оятоллоҳ Ҳомейний бўлган инқилоб натижасида АҚШ ва умуман Ғарбнинг ҳамкори бўлган Эрон шоҳининг дунёвий режими қулатилган, мамлакатда ўрта асрларни эслатувчи исломий давлат қурилган эди. Ўша пайтларда Ҳусайин Али Монтазери Оятоллоҳ Ҳомейнийнинг энг яқин сафдоши бўлиш билан бир қаторда, унинг вориси ҳам ҳисобланарди.

Кейинчалик, Монтазери Оятоллоҳ Ҳомейнийнинг қатағонга асосланган сиёсатига қарши чиқа бошлади ва охир-оқибатда унинг мухолифига айланди. Сўнги йилларда у Эрон мухолифатини қўллаб-қувватлаб келарди. Хусусан, сўнги президент сайловларида Монтазери очиқдан-очиқ Аҳмединажодга қарши пропаганда олиб борди.

Мухолифат 21 декабрни миллий мотам куни деб эълон қилди ва ҳамма тарфдорларини Ҳусайин Али Монтазерининг дафн этиш маросимида қатнашишга чақирди.

Ҳамма тушунадики, мухолифат диний лидернинг бугун бўладиган дафн этиш маросимидан ҳам мавжуд ҳукуматга қарши намойиш сифатида фойдаланмоқчи. Расмий хабарларда айтилишича, ҳукумат Қум шаҳрини миршаблар билан тўлатишга бошлаган.