20 December 2009
01:44 -
Cовет замонининг рамзларидан қутилиш ҳам осон эмас - Гуржистонда икки одам ҳалок бўлди
Кутаисида “Шуҳрат мемориали” номли ҳайкални портлатиб бузишаётганда, узоқроқдан туриб бу воқеани тамоша қилаётган икки одам ҳалок бўлди, дейилади Грузия-Online сайтининг хабарида. Маълум бўлишича, 8 ёшли қиз ва унинг онасини ҳайкалнинг портлатилиши натижасида отилиб чиққан бир бетон парчаси ўлдирган. Бошқа ярадор бўлганлар ҳам бор, уларнинг аъзилари касалхонада.
Ҳукуматнинг мақсади - кейинчалик бу мемориал ўрнида мамлакат парламентининг янги биносини қуриш бўлган экан.
Гуржистон мухолифати бу мемориалнинг бузилишини ноқонуний деб ҳисоблайди. Россия ташқи ишлар вазирлиги эса, бу хусусда махсус баёнот эълон қилиб, Гуржистонда ҳайкалнинг бузилишини кескин ифодалар билан қоралади.
Копенгагендаги иқлим саммитида қатнашаётган Гуржистон президенти Михаил Саакашвили сафарини узиб, мамлакатига қайтиши ва дарҳол Кутаиси ҳокимини ишдан четлатишига кўра, ҳайкал портлатиш ва одамларнинг ҳалок бўлиши – Гуржистон ҳукумати учун кутилмаган сиёсий муаммолар чиқарса керак.
Бу воқеа билан Тошкентда собиқ ТуркВО биноси олдидаги Совет аскарига қўйилган бесўнақай ҳайкалнинг олиб ташланиши ўртасида ўхшашлик бор. Биздаги воқеага ҳам руслар салбий муносабат билдиришганди. Уларни тушуниш мумкин, чунки, Совет замонида қурилган кўплаб ҳайкаллар Рус империясининг рамзи бўлган. Империя руҳидан воз кечолмаётган руслар бу рамзларга ёпишиб олишлари табиийдир.