19 December 2009
21:48 - Комбоджа 20 нафар уйғурни Хитойга тутиб бермоқчи
Июль ойида Урумчида хитой ва уйғурлар ўртасида чиққан қонли жанжал ва тартибсизликлардан кейин баъзи уйғурлар Комбоджага қочишган экан. Қочиб улгурмаганларнинг кўпчилиги қамоққа олингани ва улар аста-секин ўлимга маҳкум қилинаётгани хабар қилинмоқда.

Ҳозир маълум бўлишича, кўринишидан, Хитойнинг босими остида, Комбоджа ҳукумати бу мамлакатда бошпана топтган 20 нафар уйғурни Хитойга ушлаб бермоқчи.

Бу ҳақда хабар берган ББСнинг маълумотига кўра, Комбоджа ҳукумати уйғурларни тўғридан-тўғри Хитойга топширмоқчи эмас, уларни фақатгина ўз ҳудудларидан чиқариб юбормоқчи. Аммо, Комбоджа ташқи ишлар вазири уйғурларни қайси мамлакатга чиқариб юбориш ҳали ҳал этилмади, лекин улар охир-оқибатда Хитойнинг қўлига тушадилар, дебди. Кўриниб турибдики, Комбоджа ҳукумати уйғурларга нисбатан разиллик қилмоқда.

Уйғурлар Пекиндан ҳозргига нисбатан кўпроқ маданий ва диний ҳақ-ҳуқуқлар ҳамда автономия истамоқдалар, дейди ББСнинг мухбири. Аслида, уйғурларнинг асл мақсади – келажакда тўла мустақиликка эришишдир, деб ишонади “Ҳаракат”нинг мухбири.