20 December 2009
02:24 - Андижонда келин либосларини ўғирлаганлар ўғрими ё безори?
Русларнинг Regnum агентлиги Ўзбеистон ички ишлар вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб, ваҳимали шаклда бугун тарқатан хабарида жиддийликдан кўра ножиддийлик кўп.

Хабарда айтилишича, “Андижон вилояти Асака шаҳар ички ишлар бошқармасига телефон қилган одам ҳаяжон ичида ва тутуқланиб, Гўзаллик салонининг эшигини бузиб кирган ўғрилар 10 дона келин либосини ўғирлаб кетишганини билдирибди”. Оператив шаклда ишга киришган миршабларимиз ўғирлик қилган икки ёш қизни ушлашибди.

Бу икки қизни ўғри дейишга ҳам тил бормайди, дейди мухбиримиз. Тўғри, уларнинг қилган ишини оқлаб бўлмайди. Аммо, улар бу ишни ўйлаб қилганларига, келин либосларини сотиб, пул қилиш ниятлари борлигига ишониш қийин. Чунки, либосларни яқин атрофда сотишса, қўлга тушишлари осон. Бошқа тарафдан, оддий келин либослари - бошқа вилоятларга ёки чет элга олиб чиқишдек жиддий операцияларга лойиқ нарса эмас.

Хабардаги “қизларни тергов қилиш бошлангани” ҳақидаги жумлалар ҳам ножиддийликдир. Ҳеч шубҳа йўқки, қизлар қўлга тушар-тушмас, улар оддий ва майда безорилик қилганлари маълум бўлган бўлса керак.