19 December 2009
19:55 -
Олмаотада МДҲнинг норасмий саммити бўлмоқда, Ўзбекистон йўқ

Бу расмий давлат агентлигининг хабар беришича, саммитда минтақавий ҳамкорлик, замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши биргаликда курашиш, Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти доирасида Божхона Иттифоқи яратиш, Россия, Белорусия ва Қозоғистонни ўз ичига олган умумий иқтисодий майдон тузиш каби масалалар муҳокама қилинади. Қозоғистоннинг 2010 йилда ЕХҲТда раислик қилиши, ЕИҲнинг 10 йиллиги каби воқеалар хусусида ҳам фикр алмашилади.
Тушдан кейин саммитнинг бошлангани ҳақида қисқа хабар тарқатган Казинформ, бу йиғилишда Ўзбекистон, Украина ва Озорбайжон лидерларининг бор-йўқлигини тилга ҳам олмайди.