18 December 2009
17:12 -
Русларниннг бош дипломати Тошкентга келиб, Норовдан ҳисобот олмоқчи

Сергей Лавровни Ислом Карим қабул қилиши ҳозирдан маълум. Кейин у ўзбек ҳамкасби Владимир Норов билан музокалар олиб боради. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликларининг 2010 йилга мўлжалланган ҳамкорлик шартномаси ҳам имзоланади. Ислом Каримнинг келаси йилнинг бошига режалаштирилган Москва зиёратини тайёрлаш ҳам Лавровнинг вазифаларидан бири.
Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, бу ташрифдан асосий мақсад – Владимир Норовнинг АҚШга қилган сафари ҳақида ҳисобот олишдир. Толибоннинг кучайишидан ташвишга тушган Россия ҳозир секин-аста Афғонистондаги урушда у ёки бу шаклда иштирок этиш йўлидан кетмоқда. Ўзбекистоннинг бу урушда АҚШга ёрдам бериши - Москванинг рухсати, балки, буйруғи билан қилинмоқда. Шу сабабли, Норов бу буйроқ доирасидан қанчалик чиқиб кетган-кетмаганини билиш Россия учун муҳимдир.