18 December 2009
16:25 - Копенгагендаги иқлим саммитининг ўзбекларга қизиғи борми?
Бу саволга боғлиқ масаланинг икки томони бор. Бир тарафда, иқлим ўзгариши ва унинг жаҳонга, жумладан ҳар бир мамлакатга, биз учун қизиқ бўлгани, Ўзбекистонга таъсири. Иккинчи тарафда, “бола баҳона - дийдор ғанимат” деганларидек, саммит доирасида бутунлай бошқа мавзулар бўйича бўлса ҳам музокаралар олиб бориш имкониятидан фойдаланиб қолиш.

Жуда кўп мамлакатларнинг лидерлари қаторида Гуржистон ва ҳатто Тожикистон раҳбарлари саммит берган имкониятларнинг иккала тарафидан ҳам фойдаланишга интилаётганлари мақтовга сазовор. Бугун Копенгагенга келадиган Россия ва АҚШ президентлари бу саммит берган иккинчи имкониятдан фойдаланишни асосий мақсад қилиб олишгани ҳам маълум. Улар икки мамлакат ўртасида стратегик қуролларни чеклаш бўйича имзоланиши орқа сурилиб келаётган шартнома лойиҳасини яна бир марта муҳокама қилишмоқчи. Табиий, улар конференцияда дунё иқлимининг ўзгаришига доир хўжа кўрсинга нутқ сўзлашса ҳам керак.

Хўш, Ўзбекистон нима қилмоқда? Ҳарҳолда, кимдир, маслан бирон вазир ўринбосари Ўзбекистон номидан 195 мамлакатнинг вакилари қатнашаётган бу конференцияда иштирок этаётган бўлса керак. Аммо, Ислом Карим у ерга нимага бормайди?

У саммитга борса, саммит берган иккинчи имконятдан, яъни бошқа лидерлар билан учрашиш имкониятида файдадана олмайди. Чунки, у билан учрашишни истайдиган лидернинг ўзи йўқ.

Аммо, жаҳон иқлимининг ўзгариши билан боғлиқ масалаларда Ўзбекистонни қизиқтирадиган, унинг манфаатларига таъсир қиладиган мавзулар кўп. Шу сабабли, Ўзбекстоннинг биринчи ёки юқори даражали мулозимларидан бири у ерга бориши шарт эди. Чунки, Орол денгизининг қуриши, бошқа тарафдан, Марказий Осиё тоғларидаги музликларнинг тез эриб бориши натижасида, Ўзбекистон келажакада катта муаммолар билан қаршилашади. Бу муаммолар билан ҳозирданоқ шуғулланиш, уларни ҳозироқ ҳар бир имкониятдан фойдаланиб юксак савияда кўтариш керак.