18 December 2009
03:42 -
Бу дунёга нима бўлди ўзи: Турк йигит қиз билан ўпишаётганини расмга олдирди, кейин шантаж қилиб, ундан 5 минг лира олди
Туркияниннг Бурса шаҳрида Ҳ.С. исмли йигитнинг анчадан бери учрашиб юрадиган 16 ёшли севгили қизи бор экан. У бир кун ўртоғи Т.А. билан ўша қизга тузоқ қўйибди.
Нима денг, Ҳ.С. севгили қизи билан ўпишаётганда, Р.К. уларни расмга олибди. Сўнгра, улар расмни ҳаммага кўрсатиш билан таҳдид ва шантаж қилиб, у расмни қизнинг ўзига 5 минг турк лирасига сотишибди. Аммо, кейин расмнинг нусҳаларини кўрсатиб, қиздан яна бир неча марта пул олишибди, ҳаммаси бўлиб 5 минг лира атрофида (3 турк лираси тахминан 2 АҚШ долларига тенг). Бу ёшдаги қизнинг қаердан ҳам шунча пули бўларди, у шарманда бўлишдан қўрқиб, отасининг йиғиб қўйган пулидан ўғирлар экан.
Пуллари камайиб бораётганини сезиб қолган ота қизини сўроққа тутибди ва сир очилибди. Ота полицияга мурожаат қилгач, Ҳ.С. ва Т.А. ҳибсга олинибди. Буёғи маълум – тергов бўлади, керак бўлса, иш судга оширилади, йигитлар жазоланади. Расмда - Ҳ.С.нинг ҳибсга олиниш пайти.
Дунёни қўйиб туринг, мардлик рамзи бўлган йигитларга нима бўлмоқда ўзи?
“Ҳаракат” маъмуриятидан: Ўзбекистондан келиб, Туркияда мардикорлик қилаётган бир ёш ўзбек биз билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирди. Бу хабар шу йигитнинг Туркия матбуотидан ўқиб ўрганган воқеаси асосида ҳозирланган. Келажакда исмини ҳам очиқча билдиришни истаган ўзбек йигити сайтимиз учун Туркиядан хабарлар тайёрлаш билан машғул бўлмоқчи.