18 December 2009
00:30 - “Карвон” бозори маъмурияти ҳибсга олинди
Нафақат мамлакатимизда, балки минтақада йирик савдо мажмуаларидан бири бўлган пойтахтдаги “Карвон” бозори маъмурияти устидан йирик миқдордаги талон-тарожлик ва савдо хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш бўйича жиноят иши қўзғатилди. “Карвон” ОАЖ (бозор очиқ акциядорлик жамияти сифатида фаолият юритади - Ҳаракат) бошқаруви раиси ўринбосари Равшан Раҳимов, кузатув кенгаши раиси Дмитрий Лим етакчилигидаги 15 нафар раҳбар ходим ҳибсга олинган. Бу ҳақда мухбирларимизга маълум қилган бозор хдимларидан бири бозор бошқаруви раиси Нодир Пўлатовнинг хорижга қочиб улгурганини айтди.

Шаҳарнинг таниқли бойлари бўлган бу шахслар Тошкент шаҳар ИИББ тергов изоляторида тутиб турилибди. Тергов ҳаракатларини Бош прокуратура терговчлари ўтказишмоқда.