17 December 2009
11:21 - Ойбекнинг ҳайкали лойиҳасини яратиш бўйича танлов эълон қилинди
Ўзбекистон Бадиий академияси ваЎзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ўзбек адабиётининг порлоқ юлдузларидан бири - Ойбекнинг Тошкент шаҳрида ўрнатиладиган ҳайкали лойиҳасини яратиш бўйича танлов эълон қилди.

Кеча эълон қиинган расмий хабарга кўра, танловнинг шартлари қуйидагилар:

- Танловда профессионал ҳайкалтарошлар иштирок этадилар.
- Яратиладиган эскизлар ўлчамлари ва ашёси муаллифнинг ихтиёрига ҳавола қилинади.
- Эскизлар ёзувчининг бадиий сиймоси, руҳий-маънавий оламини ёрқин акс эттириши ҳамда юксак эстетик талаблар даражасида бажарилиши зарур.
- Ғолиблар танлов ҳайъати томонидан аниқланади ва рағбатлантирилади.

Муддат – 2010 йил 20 апрелгача.

Барча зарур маълумотларни Бадиий академиядан олиш мумкин. Манзил: Тошкент шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси, 40- уй, тел: 998-71-253-34-97