17 December 2009
03:23 -
Ишониш қийин бўлган хабар – Нижний Новгородда масжид сотилади

Масжиднинг 105 млн рубль (3,6 млн доллар) қарзи бор экан. Сотиш учун унинг нархи 20,6 млн белгиланибди. Мисжид имомининг билдиришича, ҳар ой жамоатдан 60 минг рубль садақа тўпланар экан, аммо, масжид буюк бўлгани учун, бу тўпланган пул электр, сув ва иситиш ҳаражатларини қоплашга етмайди.
Яна бир ишониш қийин бўлган нарса, масжид бир одам тарафидан қурилгани ва унинг мулки ҳисобланиши. Исми айтилмаган у одам қиморхоналар соҳиби бўлиб, Россияда қиморхоналарни ёпиш кампанияси бошланганч, у одамнинг ҳам ишлари яхши юришмай қолибди. Масжиднинг сотишга чиқарилишини яна бир сабаби – у одамнинг ўзи пулга муҳтожлиги эмиш.
Шу хабарни ўқиганлар ичида бу воқеадан хабардорлар бўлса ва бизга бу хусусда маълумот беришса, миннатдор бўлардик.