17 December 2009
02:32 -
Қозоғистон ўз мустақиллигининг 18 йиллигини байрам қилди
Қозоғистон 1991 йил 16 декабрда, собиқ Совет жумҳуриятлари ичида ҳаммадан кейин мустақиллигини эълон қилган. Бир тарафдан, қозоқлар бу масалада ҳаммадан орқада қолгандек кўринадилар. Аммо, унутмамаслик керакки, кўпчлик жумҳуриятлар, жумладан, Ўзбекистоннинг қозоқлардан аввал эълон қилган мустақиллиги СССР ичида эди.
1991 йил 8 декабда Беловежские Пушчида СССРнинг асосчилари Россия, Украина ва Белорусия СССРни тарқатиш хусусидаги ҳужжатни имзолганларидан кейин, ҳамма қатори Қозоғистон ҳам мустақил бўлиб қолди. Аммо, шундан кейин ҳам Нурсултон Назарбой расмий мустақиллик эълон қилишга дарҳол журъат этмаган. У Қозоғистонда кўпчиликни ташкил этувчи русларнинг реакциясидан қўрққан бўлса керак.
Қозоғистонни мустақил давлат сифати биринчи бўлиб Туркия, сўнгра АҚШ ва Хитой тан олган.
Бугун Остонада ўтказилган тантанали йиғилишда Нурсултон Назарбой ўз халқини мустақиллик куни билан табриклар экан, ҳаммани 20 йиллик юбилей учун тайёрланишга чақирди. Ҳарҳолда, у бу масалада биринчи бўлди, шекилли.