17 December 2009
02:23 -
“Мемориал” жамиятининг фаоллари Европарламентнинг Андрей Сахаров номли мукофотига сазовор бўлдилар
Бугун Европарламентнинг тантанали мажлисида 2009 йил учун Андрей Сахаров номли мукофот Халқаро “Мемориал” жамиятининг фаоллари - россиялик ҳуқуқ ҳимоячилари Людмила Алексеева, Сергей Ковалев ва Олег Орловга топширилди.
Европарламент тарфидан 1988 йилда таъсис этилган бу мукофот Европарламентдаги фракциялар раҳбарларининг қарори билан ҳар йили бир марта берилади. Бу йилги қарорда 2009 йил мукофоти Людмила Алексеева, Сергей Ковалев ва Олег Орловлар тимсолида “Мемориал” жамиятига ва ҳамма россиялик ҳуқуқ ҳимоячиларига берилаётгани айтилган.
Эслатиб ўтиш керак, “Мемориал” халқаро тарихий-маърифий, ҳуқуқ ҳимоячиси ва хайр-саховот жамияти 1987 йилда тузилган. 1991 йилда тузилган “Мемориал” Маркази (директори Олег Орлов) эса, “Мемориал жамиятининг таркибий қисмидир.