13 December 2009
20:15 -
АҚШ Ироқда ҳам Россия олдида тиз чўкди
Reuters агентлиги Ироқнинг Нефть ишлари бўйича вазири Ҳусайин ал-Шаҳристонга асосланиб кеча тарқатган қисқа хабарига кўра, рус гиганти - Лукойл нефть ширкати Ироқдаги энг бой нефть конларидан бири бўлмиш Ғарбий Қурнани ишлатиш бўйича конкурсни ютиб чиқибди.
Ҳаммага маълумки, Ироқнинг давлат структуралари тўла америкаликларнинг назорати остида, демак, Ғарбий Қурнани русларга бериш - конкурс натижаси эмас, америкаликларнинг қарори эканлигига шубҳа йўқ.
Яқинда Обаманинг янги ҳукумати Россия олдида тиз чўкиб, Европада Ракеталарга қарши Мудофаа системаси яратишдан воз кечган эди. Энди Ироқдаги нефть конларини ишлатишга бериш масаласида ҳам АҚШ Россияга ён бермоқда. Иккита урушда чарчагандек кўринаётган америкаликларнинг бу каби қадамлари Россия ҳукмдори Владимир Путиннинг демократияни бутунлай бўғиб ташлаш ниятларини яна ҳам рағбатлантиради.
Воқеаларнинг бундай кетиши - Россиянинг одами бўлмиш Ўзбекистон президенти Ислом Каримнининг позицияси ва у яратган режимнинг ўзини мустаҳкамлашга хизмат қилиши ҳам мумкин.