13 December 2009
03:43 - Тони Блейр: “Ироққа ҳужум қарори тўғри бўлган”
ББСнинг ўзбекча эшиттиришларида Тони Блейр билан қилинган интервьюга асосланиб айтилишича, Британия собиқ бош вазири, агар Саддам Ҳусайннинг оммавий қирғин қуролларига эга эмаслигини билганим тақдирда ҳам Британияни Ироқ урушига киришига буйруқ берган бўлардим, деб айтган.

"У минтақага таҳдид деган тушунча бор эди. Оммавий қирғин қуролларини ривожлантиргани шубҳасиз биринчиси эди. Чунки БМТда 12 йил мобайнида ушбу мавзу орқага ва олдинга ташланди. У ўз одамларига қарши кимёвий қурол ишлатганди, хуллас, айнан мана шу минтақага таҳдид деган нарса миямдаги асосий фикр эди", дейди Тони Блейр.

Аммо, ойлар ўтса ҳамки, қуроллар топилмади. Ироқ ишғоли учун кўрсатилган асосий важ ўзини оқламади. Аммо жаноб Блейр ҳали ҳам ҳарбий амалиёт тўғри иш бўлганини таъкидлайди ва у Саддам Ҳусайн оммавий қирғин қуролларга эга бўлмаганини билган тақдирда ҳам урушга буйруқ берган бўлишини айтади.

Блейр жаноблари насронийликка эътиқоди уруш очиш борасидаги қарорида бирон бир рол ўйнаганми йўқлиги хусусида сўралар экан: "Фикримча, одамлар баъзан менинг диний эътиқодим айрим қарорларимга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатган деб ўйлашади, аммо ундай бўлмаган", дея жавоб берган. "Сиз қарорларни, нима тўғри деб ўйласангиз, ўша асосда қабул қилишингиз муҳим, деб ўйлайман, чунки, қарор олишнинг қилишнинг ягона йўли шу", дейди у.

Ҳозир Британияда Ироқ уруши нақадар тўғри бўлгани борасида текширув бошланган. Тони Блейр бу текширувларда асосий гувоҳ бўладиган. Парламент комиссиясининг ушбу текширувида урушга етаклаган сабаблар, унинг амалга оширилиши ва оқибатлари бошдан-оёқ кўриб чиқилади. // Ўзбекча ББСнинг монотонлиги билан зериктирадиган матнидан қисқартириб олинди, timesonline.co.uk сайтида ҳам Тони Блейр билан айни мавзу ва айни фикрлар атрофида суҳбат ўтказилган, балки, бибисичилар ҳам шу суҳбатга асосланишгандир.