12 December 2009
17:12 -
Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти амалий ишларини давом эттирар экан, Ўзбекистон ҳамма нарсадан четда қолмоқда
Кеча Санкт-Петербургда Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти доирасида шаклланиши давом этаётган Божхона Иттифиқига кирувчи мамлакатлар бош вазирларининг мажлисида Божхона Иттифиқи 2010 йилнинг 1 январидан тўла ишга тушиши эълон қилинди, бунинг учун керакли ҳужжатлар имзоланди. Шу сабаб билан бу Иттифоқнинг тузилиш тарихини эслаш ва Ўзбекистоннинг аҳволига кўз ташлашдан фойда бор.
Ҳамма нарса 1995 йили Россия, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон тарафидан имзоланган Божхона Иттифоқи Шартномасидан бошланди. 2000 йили Путиннинг таклифи билан Божхона Иттифоқи Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятига (ЕИҲ) айлантирилди. 2005 йил 7 сентябрда Ўзбекистон президентининг ташаббуси билан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонни ўз ичига олувчи Марказий Осиё Ҳамкорлиги ЕИҲ билан бирлаштирилди. Бу икии ташкилотнинг аъзолари (Ўзбекистон ва Белорусиядан ташқари) айни мамлакатлар эканлигини ҳисобга олсак, аслини олганда, шу йўл билан Ўзбекистон ЕИҲга кирди, Марказий Осиё Ҳамкорлиги ташкилоти тугатилди.
Аммо 2008 йили Ўзбекистон кутилмаганда ва пичоққа илинадиган сабаб ҳам кўрсатмасдан ЕИҲда аъзолигини тўхтатди. Шундай қилиб, ЕИҲ эски таркибига қайтди, аммо минтақавий алоқалар ва минтақавий интеграцион жараёнлар нуқтаи назаридан жуда муҳим бўлган Марказий Осиё Ҳамкорлиги йўқ бўлди. Мана Ислом Каримнинг қилган иши!
Ҳозир ЕИҲ бутун кучини Божхона Иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга ташламоқда. Биринчи босқичда Божхона Иттифоқига Россия, Белорусия ва Қозоғистон кирди. Қирғизистон ва Тожикистоннинг ички қонунчилик базаси Божхона Иттифоқига кириш учун тайёр эмаслиги, аммо тайёр бўлгач, улар ҳам Божхона Иттифоқига кириши айтилмоқда.
Тожикистон ва Қирғизистон ҳам Божхонага Иттифоқига киргач, Ўзбекистоннинг дунёдан ажралиб бориши яна ҳам яққолроқ кўрина бошлайди. Мамлакатимиз Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТга) аъзо эмаслиги, уни яқин орада ЖСТга қабул қилиш ҳақида гап ҳам бўлмаслигини инобатга олсак, келажагимиз қанчалик барбод бўлаётганини тушуниш қийин эмас.
Ваҳоланки, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш учун ҳаракат бошлаши лозимлиги “Бирлик” Партиясининг фикрини ўзида акс эттирувчи “Ҳаракат” журналида бундан 10 йилча аввал ёзилганди.
Балки, Ислом Карим Россия лидерлигидаги ЕИҲ ва Божхона Иттифоқидан узоқроқ туриб, тўғридан-тўғри Ғарбга яқинлашиш ва Ғарб билан интеграция бўлишни ўйлаяптими? Агар у шундай ўйлаётган бўлса, уни мухолифат ҳам олқишлаши керак эди. Чунки, ҳар қандай ақли расо одам тушунадики, Ғарб билан яқинлашиш Ўзбекистонда демократик жарёнларнинг ривожланишига йўл очган бўларди.
Бироқ, демократия - ҳозирги режим раҳбарларининг энг катта душманидир. Шундай экан, Ўзбекистон Ғарбга жиддий шаклда яқинлашмайди, яқинлаша олмайди.
Демак, Ўзбекистон ҳар томондан боши берк кўчада. Уни бу ҳолатдан фақатгина демократик мухолифат олиб чиқа олади. У етрали кўчга эришолса, албатта.