12 December 2009
15:30 - Бу дунёга нима бўлди ўзи: АҚШда 98 ёшли аёл 100 ёшли қўшнисини бўғиб ўлдирди
АҚШнинг Массачусетс штатидаги қариялар уйида 98 ёшли аёлга 100 ёшли қўшнисини бўғиб ўлдириш айби қўйилди, деб хабар беради ББС.

Маълум бўлишича, икки аёл қариялар уйида бир йилча бир хонада яшашибди. Аёллардан бири ўлганда, полиция буни аввалига ўз жонига қасд қилиш деб ҳисоблабди. Аммо кейинчалик унинг қўшниси томонидан ўлдирилгани хусусида шубҳа пайдо бўлибди.

Хабарга кўра, ҳозир тергов ишлари давом этмоқда. Ўлган аёлнинг яқинларини айтишича, бу аёлнинг олдига кўп одам келиши унинг қўшнисига ёқмаган экан. Агар шу сабаб билан 98 ёшли аёл 100 ёшли қўшнисини бўғиб ўлдирган бўлса, бу дунёга нима бўлди ўзи, деб ҳайқиришга ҳақлимиз.