12 December 2009
14:23 -
Режимбошилар эрта-индин Ашхабодда учрашади
Бугун тарқатилган расмий хабарга кўра, Ўзбекистон президенти Ислом Карим туркманистонлик ҳамкасби Қурбонгули Бердимуҳаммаднинг таклифи билан 13-14 декабрь кунлари Туркманистонда бўлади. Рамий ташриф чоғида икки президент ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, тарафларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар муҳокама қилишар эмиш. Бир қатор ҳужжатларнинг имзоланиши ҳам кутилмоқда экан. Муҳокама қилинадиган масалаю муаммолар ва имзоланадиган ҳужжатларга доир ҳеч қандай тафсилот хабарда йўқ.