06 December 2009
16:08 - МДҲ мамлакатлари коррупцияга қарши биргаликда курашишмоқчи, Ўзбекистонга қийин
Шу йилнинг 9-10 декабрь кунлари Минскда МДҲга кирувчи мамлакатларнинг Коррупцияга қарши туришда ҳамкорлик қилиш ҳақидаги Келишув лойиҳасини мувофиқлаштириш бўйича экспертларнинг йиғилиши бўлади.

МДҲ Ижроия Қўмитиси тарафидан кеча тарқатиган хабарга қараганда, бу Келишувда порахўрлик, ўз лавозимини суиистеъмол қилиш ва шу каби иллатларга қарши самарали кураш йўллари белгиланар эмиш. Муҳими шундаки, МДҲ давлатлари бу йўналишда ўз фаолиятларини мувофиқлаштириб олиб боришмоқчи.

Шубҳа йўқки, бундай Келишувнинг имзоланиши МДҲ мамлакатлари учун ижобий воқеа бўлади. Аммо, бу Келишув амалда самарали ишлашига шубҳа бор. Чунки, Ўзбекистон коррупция бўйича дунёнинг энг ёмон мамлакатларидан бири. Ва ҳамма тушунадики, Ўзбекистонда коррупция энг юқори доираларга чиққан. Шундай экан, юқори доиралар ўз оёқларига болта уриб, коррупцияга қарши бирон нарса қиладиларми?

Қолаверса, Минскда кўриладиган лойиҳада Ўзбекистон дунёнинг энг коррупциялашган мамлакатлардан бири эканлиги ҳисобга олинганми?