06 December 2009
23:37 -
Пермдаги тунги клубда ҳалок бўлганларнинг яқинлари клуб эгаларини линч қилишга тайёр
Пермь шаҳридаги “Чўлоқ от” (“Хромая лошадь”) номли тунги клубда 4-чи декабрдан 5-чига ўтар кечаси чиққан ёнғин натижасида 100 дан ортиқ кишининг ҳалок бўлгани, ундан ҳам кўп одам оғир аҳволда касалхоналарга ётқизилгани аввалги хабарларимиздан маълум. Шу дақиқаларгача ўлганларнинг сони 112 га чиққан. Тунги клубнинг ҳамма эагалари ва бошқарувчилари ҳамда шу клубни мушаклар билан таъмин қилган иш одамлари ҳибсга олинган. Клуб эгаларидан бири ҳам ёнғинда қолган, ҳозир у ўта оғир аҳволда касалхонада ётибди.
Ўланларнинг яқинлари клуб эгаларини ўзларига беришни талаб қилмоқдалар, деб хабар беради русларнинг Интерфакс агентлиги маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларидан олинган маълумотларга асосланиб. Одмлар шундай чуқур қайғудаки, клуб эгалари уларнинг қўлига тушса, уларни линч қилишлари аниқ, дебди Урал Федерал Округи расмийларидан бири.
Шу фожеа муносабати билан 5-7 декабрь Пермь ўлкасида мотам куни деб эълон қилинган. Бутун Россия бўйича ҳамма жойда тунги клублар ва турли кўнгилочар муассасаларнинг фаолияти текширилмоқда. Ёпиқ жойларда мушакбозлик қилишни расман тақиқлаш ҳақида гап-сўзлар бор.
Бир неча кун аввал Москва-Петербург поезди портлатилиши натижасида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлганини ҳам ҳисобга олинса, Россиядаги мавжуд режимнинг мамлакатни бошқариш қобилияти ҳақида саволлар туғилиши муқаррар. Путин ҳокимият вертикалини маҳкамлаш билан овора экан, бошқа соҳалар “чўлоқ” бўлиб қолиши табиий.