04 December 2009
23:57 -
ЕХҲТ экспертлари Ўзбекистондаги сайлов масхарабозликларини кузатадими ёки баҳолайди?
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси матбуот хизмати Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг 13 нафар экспертига яна уч ҳафтадан сўнг ўтадиган сайловларда қатнашиш учун кузатувчилик мандати берилгани ҳақида хабар қилди. Матбуот хизматига кўра, мазкур халқаро ташкилот экспертлари сайловларни кузатади, мамлакат миллий қонунчилигига мувофиқ улар халқаро кузатувчи мақомида рўйхатга олинган.
Бироқ ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюроси вакили Йенс Эшенбеҳер “Озодлик” радиосига берган интервьюсида ташкилот экспертлари сайловларни кузатмаслигини, аксинча, Бюронинг аввал берган тавсиялари бажарилишини баҳолаши ва улар бўйича ҳисобот тузишини таъкидлаган. Аслида сайловларни кузатмасдан туриб, уни баҳолаб бўлмаслигини таъкидлаган ҳолда бу сўз ўйини ортида қандай мақсад ётганини тушуниш қийин. Зотан, ЕХҲТ мулозими сўзи сўнгида: “Тўлиқ кузатувчилар гуруҳини Ўзбекистонга юбориш¸ у ердаги ҳозирги вазиятда маънисиз. Чунки бу мамлакатда фуқароларнинг фундаментал эркинликлари чекланганича қолмоқда, у ердаги мавжуд сиёсий муҳит фуқароларга танлов имконини бермайди” деган.
Эслатиб ўтамиз, 517 нафар номзод рўйхатга олинган парламент сайловларини 250 нафар хорижлик кузатувчилар кузатади.