04 December 2009
23:20 - Урумчидаги тартибсизликлар бўйича яна уч киш ўлимга ҳукм қилинди
Шу йил 5 июнда Уйғуристоннинг пойтахти Урумчи шаҳрида уйғурларнинг норозилик чиқишлари полиция билан тўқнашувлардан кейин оммавий тартибсизликлар айланиб кетган ва Хитой расмийларининг хабарига кўра, кўпчилиги хитой бўлган 129 киши ўлган эди. Ўша куни ва кейинчалик, тартибсизликларнинг иштирокчиси сифатида ўнлаб уйғурлар қамалган ва уларнинг устида тергов бошланган. Уларнинг баъзилари ўлимга ҳукм қилингани ҳам аввалги хабарларимиздан маълум.

Associated Press агентлиги бугун тарқатган хабарга кўра, ўша воқеалар бўйича яна уч киши ўлимга маҳкум қилинган. Шундай қилиб, ўлимга маҳкум қилинганларнинг сони 17 га чиқди. Хитой расмийларининг хабарларида ўлимга маҳкум қилинганларнинг миллати айтилмайди, баъзи ҳоллардагина уларнинг исми билдирилади. Исми билдирилганларнинг ҳаммаси уйғур эди. Охирги уч киши ҳам уйғур бўлса керак.

Кўриниб турибдики, Хитой ҳукуматининг мақсади - қонли воқеаларининг айбдорларини топиш эмас, мустақиллиу учун курашаётган ўйғурларни қўрқитиб қўйишдир.