03 December 2009
03:07 - Обаманиннг кечаги қарори акс-садо бера бошлади, Польша қўшимча аскар юборишга тайёр
Маълумки, кеча АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қўшимча 30 минг қўшин юбориш қарорини очиқлади. У яқинда бўладиган НАТО саммитида бу альянс мамлакатлардан ҳам қўшимча 5-10 минг аскар юборишни сўрамоқчи эканлиги аввалдан гапирилган эди. Обаманинг қарорирасман эълон қилингандан кейин НАТО мамлакатлари ҳаракатга тушди, дейиш мумкин.

Польша ҳукумати ҳам Афғонистонга қўшимча 600 кишилик қўшин юбормоқчи. Бугун бу ҳақда хабар тарқатган Reuters агентлиги Польша Мудофаа вазири Богдан Кличга асосланган. Шу билан Польшанинг Афғонистондаги қўшинлари сони 2600 га етар экан.