02 December 2009
22:50 - Эълон: “Эзгулик” матбуот конференцияси ўтказади
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу йилнинг 10 декабрида ўнлаб чақириқ ва мурожаатларга қарамай ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қонуний ҳал этилмаётган марҳума, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилнура Қодиржонова иши, Британия элчилиги экс-қўриқчиси Қаюм Ортиқовга қўлланилган қийноқлар, Соатовлар хонадонига нисбатан содир этилган қабоҳат ҳамда “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг озод қилиниши масаласида матбуот конференцияси ўтказишни режалаштирган. Матбуот анжуманига оммавий ахборот воситалари вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, дипломатик корпус ваколатхоналари ходимлари таклиф этилади.

Анжуман 10 декабрь куни соат 11 да жамиятнинг Тошкент шаҳар Навоий кўчаси 7/418-манзилида ўтказилади.