01 December 2009
00:19 -
Минораларнинг таЪқиқланишида бошлаб, ўзбек журналистикасининг аҳволи ва мухолифатни “Бирлик”да бирлаштиргача
Швецарияда миноралар тақиқландими ёки таЪқиқланди?
Замонавий ўзбек орфографиясига кўра, тақиқланди. Лекин Озодлик радиосининг саводсиз журналистлари бунинг таЪқиқланиш эканлигига ишонишади.
Яқинда бу радионинг саводсиз журналистларидан биТТаси - Сарвар Усмон дегани - бошқа сайтлардаги хатолар устидан кулганди. Олдин ойнага қарасангчи, аҳмоқ.
Баъзида хатолар тасодифий бўлади, руслар айтгандек, механик хато. Аммо Озодлик радиоси бу сўзни мақола сарлавҳасида ҳам матн ичида ҳам “таЪқиқламоқ” шаклида ишлатгани кўрасатдики, бу ерда механик хато бўлмаган.
Тўғрисини айтса, бу хато эмас, кўр-кўрона тақлид қилиш, аниқроғи, “Ҳаракат” сайтига тақлид қилиш бўлса керак. Чунки, айнан шу сайтдаги 28 ноябрь хабарларидан бирининг сарлавҳаси, механик хато натижасида, “Швецария жомеларнинг минораларини таЪқиқламоқчи” бўлиб қолганди. Хато механик эканлигини шундан ҳам билса бўладики, матнда бу сўз тўғри ёзилган бўлиб, кейинчалик сарлавҳадаги хато ҳам тузатилди.
Аслида, ўзбек тилидаги сайтларнинг Интернет дунёсида биринчи бўлиб яратилган “Ҳаракат” сайтидан ўрганишга, унга тақлид қилиш, унинг изидан кетишга ҳозирча маҳкумлар. Ҳозирча дейишимизнинг сабаби шундаки, ҳозирча замонавий ўзбек журналистикаси йўқ. Ҳозир айнан “Ҳаракат”ни яратган бирлкикчилар замонавий ўзбек журналистикасининг асосларини яратиш билан машғуллар. Ўзбек журналистикаси яратилгандан кейин, у ўз йўлини ўзи танлайверади.
Журналистика масаласи алоҳида мавзу, лекин гап келиб қолгани учун айтиш лозим, узоқ вақт Ўзбекистонда расмий газеталарнинг мухбири бўлган, маълум муддат “Эрк” газетасига ҳам муҳаррирлик қилган Жаҳонгир Муҳаммаднинг реалликларни кўрмасдан, оғзига келган нарсани айтиб алжирашлари – ўзбек журналистикасининг ҳали ҳам ўликлигини кўрсатувчи яхши бир мисолдир. У кабиларнинг ўзлари ишонадиган ва ҳаётда ишлатиб келаётган принципини қуйидагича ифодалаш мумкин: “журналист реалликни ёзиши шарт эмас, аксинча, одамлар журналист ёзган нарсани реаллик деб қабул қилиши керак.”
Озодлик радиоси журналистларига қайтсак, улар “Ҳаракат” сайтидан фақат механик хатони кўчиришмаган, балки, “Ҳаракат”нинг бошқа бир хабаридаги “Швецарияда минораларнинг тақиқланиши мусулмонларнинг диний ҳуқуқларини бузиш ёки чеклаш эмас, диний попаганданинг олдини олишдир” таҳлилилини ҳам ўзлаштиришган. Бунинг учун уларга офарин дейиш керак холос. Шу ерда улар “Ҳаркат” сайтининг номини ҳам тилга олсалар мардлик кўрсатган бўлардилару, аммо йўқ нарсани, яъни йўқ мардликни кўсатиб бўлмаса керак-да.
Аслида, Озодлик ва бошқа ўзбекча сайтлар “Ҳаракат” кўтараётган ва муҳокама қилаётган мавзуларга кўз юмиб узоққа боролмайдилар. Уларнинг, энг камида, ўзларини сақлаб қолиш, кенгроқ маънода, ўзбек халқига хизмат қилиш ниятлари бўлса, “Ҳаракат” таклиф қилаётган қуйидаги каби мавзуларни муҳокама қилиш билан шуғулланишлари керак:
- Ўзбекистоннинг бугунги аҳволи объектив шартлардан келиб чиқмаган, аҳволимизнинг сабабчилари - демократик мухолифатга энг қалтис пайтда хоинлик қилган ва кўпчилиги шоир-ёзувчи бўлган 53-54-чилардир.
- Лубянканинг ишонган одами бўлмиш Ислом Карим айнан шу хоинларнинг ёрдамида Ўзбекистонда КГБ типидаги режимни тиклаб олди. Унинг сиёсий ва иқтисодий саводсизлиги туфайли, Ўзбекистон Маркзий Осиёдаги етакчи ролини йўқотиб бўлди.
- Ўзбекистонни қайтдан оёққа қўйиш ўта машаққатли иш. Бу йўналишда фақатгина “Бирлик” Партиясининг стратегик режалари бор.
- Ўзбекистондаги каби диктатураларни йўқ қилиш мақсадида уларни дунёдан изоляция қилиш ва уларга қарши санкциялар киритиш самарасиз эканлиги, аксинча, уларни Ғарбга интеграция қилиш демократик жараёнларни тезлаштириши ҳақидаги фикр биринчи бўлиб «Бирлик» Партияси тарафидан айтилди. Аввал ЕИ, энди АҚШ шу йўлдан кетмоқда.
- Дунёдаги ўзбек диаспорасининг кучига кўз юмиш ҳозирги ҳукуматнинг энг катта жиноятларидан бирдир. “Бирлик” Партиясининг Дастурида бу ҳақда берилган таклифлар ҳукуматнинг талаби билан вақтинча бўлса ҳам Дастурдан олиб ташланиши, “Бирлик”нинг диаспора масалалари билан шуғулланувчи алоҳида вазирлик тузиб, унга Пўлат Охунни рахбар қилиш таклифларига эътибор берилмаётгани - мавжуд режимнинг ўзбек миллатига қарши қилаётган жиноятининг бошқа бир тарафидир.
- “Бирлик” Партияси ўз етуклигини кўрсатолган ягона ташкилот. Демократик мухолифатнинг унинг атрофида бирлашиши - мавжуд режимга қарши курашда бирдан-бир тўғри йўлдир.
Лекин бундай мураккаб мавзуларни саводсиз ўзбек журналистлари (улар хоҳ Ўзбекистоннинг расмий журналистлари бўлсин, хоҳ Озодлик, ББС ёки Америка овози каби радиоларнинг хизматчилари бўлсин, хоҳ мухолифатчиликка даъво қилаётган журналистлар бўлсин) ҳали тушунмасликлари ҳам табиийдир.