27 November 2009
01:14 -
Президент девонининг маъсул ходими Фатҳиддин Муҳиддинов ишдан ҳайдалди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан-таълим, маданият ва ахборот масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Фатхиддин Муҳиддинов девондан ҳайдалди. Бунга унинг кўрсатмаси билан “Ҳурррият” газетасида чоп этилган танқидий мақола сабаб бўлган. Таҳририят ходими Ҳосил Каримовнинг имзоси билан чоп этилган мақолада Чиноз тумани бозори атрофидаги қинғирликлар тилга олинади. Ҳозирда таҳририят фаолияти МХХ идоралари (!?) томонидан тафтиш қилинмоқда. Газета муҳаррири Абдурасул Жумақул ҳозирча лавозимида ўтирипти.