21 November 2009
04:44 -
Бу дунёга нима бўлди ўзи: Хитойлик бир эркак суғурта пулини олиш учун хотинининг бошига мих қоқиб ўлдирмоқчи бўлди
Хитойларнинг инглиз тилида чиқадиган Global Times сайтининг хабарида билдирилишича, Цзянсу провинциясида бир эркак ўз хотинининг калласига 10 сантиметрлик мих қоқиб, уни ўлдирмоқчи бўлган. Мақсад - хотиним бахтсиз ҳодиса натижасида, яъни йиқилганда михга урилиб ўлди деб эълон қилиш ва бундай ўлим учун берилиши керак бўлган суғурта пулини олиш бўлган.
Бироқ, аёл ўлмаган, докторлар уни қутқаришган. Мураккаб операция муваффақиятли ўтган бўлса ҳам, аёлнинг мияси михдан шикастлангани туфайли, у гаплашолмайди.
Хабар кеча тарқатилган, аммо воқеа 14 июнда бўлган экан. Суғурта ширкати бу оила шу йилнинг апрель ойида ширкат билан суғурта шартномаси имзолагани, эр-хотиндан бири бахтсиз ҳодиса туфайли ўлса, иккинчиси 300,000 юан ($43,927) миқдорда компенсация олишини эълон қилгач, текшириш олиб борган полиция эркакни июль ойида ҳибсга олибди.
Бир муддат аввал шу эркак хотинининг акасини ток билан ўлдириб, буни ҳам бахтсиз ҳодиса сифатида ҳаммага тан олдиргани ҳам ўртага чиқибди.