21 November 2009
04:22 -
МДҲлик ҳукумат раҳбарларининг Қримдаги йиғилиши жимгина тугади
Кеча бўлиб ўтган саммитининг бошланиши каби тугаши ҳам оммавий ахборот воситаларини унчалик қизиқтирмади. Аввалалри ҳам кўзга кўринмай ўтадиган саммитнинг бугунгиси, балки, унинг олдидан уюштирилган Тимошенко-Путин учрашуви туфайли бироз эътиборли воқеа бўлгандир.
Саммитдан кейин журналистлар олдига чиққан Украина бош вазири Юлия Тимошенконинг айтишича, йиғилишнинг кун тартибида 20 масала бор эди. Унинг фикрича, ҳукумат раҳбарлари ҳар бир мамлакатда кризис билан қандай кураш олиб борилаётгани ҳақида тажриба алмашиб, ўз тажрибаларини дунё кризисидан ўтиш жараёнида ишлатишга келишиб олганлари муҳимдир.
Мезбон саммит доирасида қилинган ишлардан қуйидагиларни диққатга сазовор деб топибди:
Иқтисодий ҳамкорлик ва савдо масаласи алоҳида муҳокама қилинган,
Транспорт коридорлари яратиш хусусида ҳужжатлар имзоланган,
Инновацион соҳада ҳамкорлик бўйича ҳужжат имзоланган,
ВИЧ/СПИДга қарши курашни координация қилиш бўйича ҳужжат имзоланган.
Украинларнинг УНИАН агентлиги тарқатган хабарда йиғилиш бўйича умумий ҳужжат эълон қилиб-қилинмагани, қайси мамлакат қайси савияда вакил юборгани айтилмаган.