21 November 2009
00:29 -
АҚШлик дипломат режимбоши билан учрашмади, айни пайтда унинг чизиғидан чиққани ҳам йўқ
Бугун АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Жорж Крол билан учрашиб қайтган журналистларнинг айтишича, анжумандан кўпчиликнинг тарвузи қўлтиғидан тушиб қайтди. Бирорта саволга конкрет жавоб қайтармаган АҚШ мулозими барча масалалар, хусусан, демократиядан тортиб инсон ҳуқуқларигача - ҳамма-ҳаммаси мулоқот доирасида ҳал қилинаётганини айтди. Аксинча, дипломат маҳаллий журналистларнинг Навоийдаги эркин иқтисодий зона ва ўзбекларнинг ўтмишдаги аждодлари бой меросига кенг тўхталган.
Жорж Крол Президент Ислом Карим билан учрашмаган, аксинча, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ва давлат ҳокимиятининг бир қанча бошқа амалдорлари билан кўришган.
Жорж Крол Президент Ислом Карим билан учрашмаган, аксинча, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ва давлат ҳокимиятининг бир қанча бошқа амалдорлари билан кўришган.