20 November 2009
23:14 -
АҚШ Конгрессида Марказий Осиё Конференцияси
Давлат Департаментининг бугун тарқатган пресс-релизидан маълум бўлишича, кеча Вашингтонда Марказий Осиё бўйича Конгресс Конференцияси номли тадбир ўтказилди. АҚШ Конгрессининг қуйи органи бўлмиш Вакиллар Палатаси аъзолари Фалемовага ва МакКеон ташаббуси ва иштирокида ўтказилган йиғилишда АҚШлик бир қатор дипломатлар, Марказий Осиё мамлакатларининг элчилари ва элчихона ходимлари, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Қайрат Умаров ва бошқалар қатнашди.
Йиғилишда АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси, Давлат Департементининг Шарқий ва Марказий Осиё бўлимининг раҳбари Роберт Блэйк қисқа очилиш нутқи сўзлади. У ўз нутқинининг бошидаёқ Президент Обама маъмурияти бу минтақага катта эътибор бераётгани, бу минтақа тарихдан Шарқ ва Ғарб ўртасида кўприк бўлгани, Ипак йўли - ғоялар, маданият ва янги технологияларни ташиш йўли ҳам бўлганини урғулаган ва Марказий Осиё ҳозир ҳам шундай муҳим роль ўйнашига умид билдирган.
Нутқнинг “Янгича ёндошиш” бўлимида ҳеч бир янгилик йўқ. Фақатгина, АҚШ Марказий Осиё билан алоқа қилишда ўртамиздаги фарқларни ҳам ҳисобга олишга мажбурмиз маъносида айтилган сўзлар диққатга сазовор. Чунки, бу сўзларни “Марказий Осиё билан алоқаларимиз давомида бу ердаги одамларга ҳали ёт бўлган инсон ҳуқуқлари ва демократия масалаларига кўз юмамиз” деб таҳлил қилиш ҳам мумкин. Бу минтақадаги ярим авторитар, ярим диктатор режимлар айнан шундай қилишса керак.
Лекин, у нутқининг “Хавфсизлик ва Энергетика” бўлимида “АҚШ бу минтақада инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, адолат ва инсоннинг қадр-қийматига асосланган замонавий сиёсий институтлар яратиш кераклигига кучли шаклда адвокатлик қилади” деган сўзлар ишлатган. Бу – демократик мухолифатни рағбатлантирадиган нуқтадир.
Роберт Блэйк нутқининг бошқа қисмлари умумий гаплардан иборат.
Афтидан, Марказий Осиё бўйича Конгресс Конференцияси ҳар йили ўтказиладиган анъанавий тадбирга айланади.