20 November 2009
05:12 -
Тошкент Давлат Аграр Университетидаги қинғир ишлар ҳақида
Сайт маъмуриятидан: Сайтимизнинг хабарлар жўнатиш бўлимига ўзини “Тошкент давлат аграр университетининг фаоллари” деб танитган бир гуруҳдан мактуб келиб тушди. Унда Университет ректори ва унинг атрофидагилар тарафидан қилнаётган қинғир ишлар тилга олинган. Табиий, уларнинг ҳақиқатга қанчалик яқинлигини текшириб кўриш имконимиз йўқ. Аммо, обрўли халқаро ташкилотлар, хусусан, Transparency International Ўзбекистонни энг кўп коррупциялашган 10 мамлакатдан бири деб ҳисоблар экан, бу каби мактубларга эътибор ортиши шарт. Шу мактубни сайтимизда эълон қилар эканмиз, мамлакатнинг тегишли органлари ҳам унда келтирилган фактларга қизиқиш кўрсатадилар деган умиддамиз.
Қуйида ўша хатнинг тўла матни:
Хурматли тахририят илтимос куйидаги маколани ёритилишида ёрдам беринглар.
Биз Тошкент давлат аграр университетининг фаоллари Сизга мурожаат қилишимиздан мақсад университетда носоғлом муҳит содир бўлиб, ҳозирда ривожланиб бораётганлиги, бунга эса ҳомийлик қилиб келаётган университет ректори Х. КИМСАНБАЕВДИР. Ўзбекистон - аграр-индустриал мамлакат. Аҳолининг 65 % қишлоқ жойларида истиқомат қилади. Буюк келажак қуриш учун ҳозир ёшларга эътиборни кучайтиришимиз зарур. Президентимиз И.Каримов айтганларидек “Келажак ёшлар қўлида” агар шароит шундай давом этадиган бўлса, келажагимиз нима бўлади. Бунга хайрихоҳлик қилиб келаётган шахслар халқ душманидир. Чунки ватан шулар ҳисобига ичидан чиримоқда. Бундайларни илдизи билан қуритиш зарур.
Биз бир неча бор ариза билан юқори ташкилотларга мурожаат қилдик, лекин шунга амин бўлдикки, бу тизимда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ишламайди. Ректорнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзилган шикоят аризаси юқори ташкилотлардан яна ректорнинг ўзига юборилган. Натижада, ректор Х.Кимсанбаев университет фаоллари йиғилишида (ректоратда) ушбу аризачиларни тургизиб хақоратлаган. Бу билан нимани тушунса бўлади. Ўзбекистонда ҳамма нарсани ҳам сотиб олиш ёки таниш-билишлар ёрдамида балки ёпиш мумкин эмасдир. Озгина бўлса ҳам хақиқат бордир?
Сизга қисқа фактлар мисолида келтирамиз:
1. Университетга 2008 йил Республикадан Молия-тафтиш бошқармаси текширувга келганида уларнинг оғзини ёпиш мақсадида 11 млн.сўм канцтовар олиб келинган деб сохта ҳужжатлар расмийлаштирилган. Асос: бўлим бошлиқлари ва лаборантларга талабнома орқали олинди дейилган. Ҳар бир бухгалтерия ходимига 400 минг сўмдан моддий рағбатлантириш расмийлаштирилган, лекин улар олмаган.
2. Бюджетдан ажратилган капитал таъмирлаш учун қалбаки тендер ҳужжатлари орқали 78 млн.сўм маблағнинг 17 % ни ректор чўнтагига олди.
3. Университетнинг № 5 талабалар ётоқхонасини капитал таъмирлаш учун бюджетдан 80 млн.сўм ажратилган, лекин ушбу ётоқхонанинг ремонтини бажариш деканларга бўлиб берилди.
3. Университет ҳисоб рақамидан товар моддий бойликларга ҳар хил фирмалар орқали шартнома тузилади, умумий сумманинг 15 % нақд пул тушумида пора эвазига олинади.
4. 2008 йил талабалар уйига юмшоқ мебеллар учун 136 млн.сўмлик шартнома тузилди. Ушбу мебеллар шу суммага жавоб бермайди. Умумий сумманинг 20 % ректорнинг шахсий манфаати учун легаллаштирилди. Табиий савол туғилади, нега, қандай қилиб? Университетнинг бош бухгалтери ректорнинг қудаси Б.Зариповнинг жияни ҳисобланиб, барча молиявий ифлос ишларини шу инсон орқали қилади.
5. Пахта йиғим-теримида жалб қилинганлар сони 4500 та, иштирок этганлар 1800 тани ташкил этади. Ҳар бир иштирок этмаган 250-300 (АҚШ) $ миқдорида товон тўлади.
6. ТошДАУнинг Ўртачирчиқ туманидаги Экспериментал муассасасида 154 гектар пахта экилган бўлиб, давлатга сотиш режаси 68 % ташкил этди. Сабаби минерал ўғит, ёқилғини сотиб юборилган. Чунки муассаса директори Холбой ректорнинг қудаси. Талабалардан чопиқ, ягона, чеканка даврида 50000 сўмдан деканлар йиғиб олади. Ҳозирги кунда қудасини бошқа ишга ўтказиб, унинг ўрнига Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Комиловнинг куёвини директор этиб тайинлаган. 2009 йилги хосилни хам бажармади, натижада хозирги кунга кадар талабаларни бир кунликка олиб бориляпти.
7. Ректорнинг ўғиллари, яъни Ойбек Кимсанбаев ҳар ерда у мен Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратида ишлаганман, ҳаммани танийман. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қизи Г.Каримованинг шахсий ишларини бажараман деб юради. 11.12.2008 й. ректорнинг ўғли О.Кимсанбаев докторлик диссертациясини ёқлади. Табиий савол туғилади. қандай қилиб ушбу шахс қишлоқ хўжалигида билими, тажрибаси етарли эмас, дала кўрмаган бўла туриб ёқлаши мумкин. ТошДАУ ҳудудида собиқ “Талаба таом” корхонасининг балансида катта бино бўлган. Ушбу бинони ректорнинг ўғли О.Кимсанбаев шериги Икром деган шахс билан ООО “Silver igl” корхонасини ташкил этиб университет ҳудудидан ноқонуний ер қўшиб олди. Ҳозирги кунда ушбу корхона биносини “Sherin колбаса маҳсулотлари” корхонасига сотиб юборилди.
Ректорнинг яна бир ўғли М.Кимсанбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқарувчиси З. Ҳайдаровнинг ўғли билан божа эканлигини рўкач қилади. У ҳам университетнинг ички ишларига аралашиб бунинг ортидан мўмай даромад орттиради.
8. Ўсимликларни ҳимоя қилиш факультети декани С.Юсупов ректорнинг яқин югурдаги ҳисобланади. У 2008 йил март ойида вазифасидан озод этилиб, 3 ойдан кейин ректор Х.Кимсанбаевга порасини берганидан сўнг яна жойига тикланди. 2008 йил пахта мавсумида ушбу факультет 1-76 гуруҳ талабаси Абдулвосит касаллигига қарамасдан уни зўрлаб ишлатилган. Натижада касалхонага етиб бормасдан ректорнинг машинасида вафот этган. Ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органлари иш қўзғатди, лекин минг афсуслар бўлсинки, ҳеч ким жазоланмади. Бундай ҳолатлар университетнинг охирги 4,5 йил ичида бир неча бор содир этилган. Университет ётоқхонасида электр токидан талаба вафот этди, буни ҳам қайсидир йўллар билан ёпилди.
9. Университетнинг 1, 4, 5, 12 – талабалар ётоқхоналари 2006 йил май ойида бузиб ташланиб, ундаги қурилиш моллари сотиб юборилган.
10. Университетнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори И.Хўжамуродовнинг ўғли Боходир 2005 йилда судланган, яна бир ўғли Холбой маънавий бузуқ, алкаш. Бунга нима дейиш мумкин? Ушбу шахс ректор билан доимий равишда олди берди қилади.
11. Университетнинг Миллий хавфсизлик хизматидаги куратори Хаёт Рахмонов биз ректор билан водийданмиз деб қўллайди. У ректор билан тил бириктириб университетнинг носоғлом муҳитини ошкора қилмаслик учун хайрихоҳлик қилади. Бунга фактлар мавжуд. Тегишли органларда маълумотлар бор, лекин минг афсуски бунга топшириқ йўқ.
12. Университет ректори Х.Кимсанбаев яқин кунда аттестациядан ўтганини ва яна 5 йил қўрқмасдан “фаолият” қилиши мумкинлигини ошкора қилмоқда. Аниқ маълумотларга қараганда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С.Исмаиловдан суҳбатдан ўтган, унга қадар вазирнинг 32 та рўйхатдаги абитуриентларини талабалик сафига қабул қилган. Аттестациядан ўтишнинг энг эсосий сабабларидан бири ректорнинг қудаси собиқ вазир ва бошқа масъул раҳбарлик лавозимларида ишлаган, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқарувчиси З.Ҳайдаровнинг қудаси А.Ташкенбаев орқали илтимос қилган. У албатта қудасига илтимос қилган.
ЎР Президенти девонига ҳам Х.Кимсанбаев мунтазам равишда совға-салом ва бошқа қимматбаҳо нарсалар инъом этади.
Ректорнинг энг яқин ёрдамчилари Жахонгир ва Мурод 2009 йил 1 август куни кириш имтиҳонлари бўлаётган бир вақтда ЎР МХХ ходимлари томонидан қўлга тушган. 6 соат суҳбатдан сўнг, университетнинг Миллий хавфсизлик хизматидаги куратори Хаёт Рахмонов ва ректор орага тушиб олиб чиқишди. Энг қизиғи шундаки, 2 та ходимни ҳам илгариги сана билан ишдан ўз хоҳишига кўра бўшаш тўғрисида буйруқ чиқарган. (31.07.2009й.) Яна шунга ўхшаш бир ҳолат. Ректорнинг “чўнтак”ларидан бири Т.Давидов (декан муовини) 01.08.2009 йилда тест-синов куни 20 да ортиқ ўқитувчиларни тестга “ёрдам” тариқасида ойнадан ошириб тушираётган вақтда Ички ишлар ходимлари томонидан қўлга тушган.
Университетнинг проректори З.Искандаров хонаси шу куни “бункер” вазифасини бажарди. Ректорнинг рўйхатидаги абитуриентлариннг варақалари шу ерда белгиланди.
12. Энг ачинарли ҳолатлардан бири университетда 300 дан зиёд талаба умуман ўқишга келмайди. Улар йилда 2 марта сессияда келиб 600 (АҚШ) $ беради. Талабаларнинг стипендияларии сохта имзолар орқали ўзлаштирилади. Бу факт.
Тўғри, ҳаётда ҳақиқат йўқ, лекин озгина инсоф ҳам керак.
Б.Абдалимов
С.Гуломов
Н.Ахмедов
Э.Холмухамедов
А.Рўзиев
ва бошқалар