20 November 2009
04:36 -
Европа Иттифоқи ўзига президент сайлади, давлатга айланиш йўлида яна бир қадам қилди
Бугун Брюсселда тўпланган ЕИга кирувчи мамлакатларнинг лидерлари биринчи марта Европа Иттифоқининг президентини сайладилар.
2007 йилнинг декабрь ойида ЕИ лидерлари тарафидан имзолаган Лиссабон Шартномасига мувофиқ, Европа Иттифоқнинг ўз президенти ва ташқи ишлар вазири аллақачон бўлиши керак эди. Лекин, Ирландиядаги биринчи референдумда бу шартнома тасдиқланмагани, Чехия президенти эса,парламент қарори бўлишига қарамасдан, уни имзолашдан бош ториб келаётгани сабабли - Лиссабон Шартномаси кучга кирмаган эди. Яқинда Ирландияда янги референдум ўтказилиб, Шартнома тасдиқланди. ЕИ Чехиянинг баъзи талабларини инобатга олишга ваъда бергач, унинг президенти Шартномани имзолади. Шу билан Лиссабон Шартномаси кучга кирди.
ЕИда президент ва ташқи ишлар вазири лавозимларининг яратилиши Иттифоқни давлатлар бирлашмасидан ягона давлатга айлантириш йўлида муҳим қадам эди.
Аввалига ЕИнинг биринчи президентлигига асосий номзод сифатида Буюкбританиянинг собиқ бош вазир Тони Блэрнинг номи тилга олинди. Лекин, аввал Германия канцлери Маркел, кейин Франция президенти Саркози бунга мойиллик билдирмагач, муҳит ўзгарди. Маълум бўлдики, ЕИ бугун кучли президент раҳбарлик қиладиган мамлакатга айланишга тайёр эмас, кўпчилик ҳозирча рамзий бир президент тайинлаш тарафдори.
Бундай шароитда ўртга янги бир номзоднинг исми чиқди. Бу – Бельгиянинг 62 ёшли Бош вазири Херман ван Ромпей эди. ЕИниннг лидерлари бугун айнан уни президент этиб сайладилар.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва ва хавфсизлик масалалари бўйича бош вакили – Еврокомиссия раисининг ўринбосари лавозимига шу пайтгача Савдо ишлари комиссари вазифасини бажариб келган Кэтрин Эштон тайинланди. 53 ёшли бу аёл Буюкбританияда бир қатор вазирликларни ҳам бошқарган.
Хуллас, ЕИ ягона давлатга айланиш йўлида, кутиландек катта бўлмаса ҳам, бир қадам олға кетди.