20 November 2009
01:37 -
Нью-Йоркда ўзбек тилини ўрганиш маркази очилди
Нью-Йоркдаги Колумбия университетида ўзбек тилини ўрганувчи марказ очилди. 21 ноябрдан иш бошлайдиган мазкур марказ Фулбрайт таълим лойиҳаси иштирокчилари ташаббуси билан ташкил этилган. Ўзбек тилида сўзлашиш, ёзиш ва замонавий ўзбек адабий тилини ўргатадиган марказ ўзаро маданий, маърифий алоқларни йўлга қўйиш мақсадида иш бошлаган.