19 November 2009
04:46 -
Франция мактабидаги йигитчанинг исёни ўзбек қизи Зиёданинг Тошкентдаги исёнини эслатади
Туркияда чиқадиган Замон газетасининг ёзишича, 13 ёшли(исмига кўра турк аслли) Мустафа Дўғон турклар арманиларга қарши қатағон уюштирганини инкор этгани учун вақтинча мактабдан ҳайдалган. У ёзувли имтиҳон пайтида арманларга қарши қатағонга оид бир саволга “Агар қатағон бўлмаган бўлса ҳам улар бунга лойиқ эди” деб жавоб берибди. Мустафанинг отаси мактаб маъмуриятини ирқчликда айбламоқда.
Арманларга қарши қатағон Франция парламенти тарафидан 2001 йилда қабул қилинган, 2006 йилда қатағонни инкор қилувчилар жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида қонун қабул қилинган, лекин ҳали Сенат тарафидан тасдиқланмаган, яъни кучга кирмаган.
Бу ҳодиса Тошкентдаги шунга ўхшаш воқеани эслатади. “Ҳаракат” журналида ёзилишича, ҳозир университетни битирган, аммо воқеа пайтида мактаб ўқувчиси бўлган Зиёда Иноят тарих ўқитувчиси дарс пайтида “Бирлик”нинг мустақиллик учун курашини эътироф этмасдан, уни ҳақоратловчи сўзлар айтганда, унга қарши исён қилган. “Менинг онам Васила Иноятова “Бирлик”нинг бош котиби, бирликчилар мустақиллик ва Ўзбекистоннинг келажаги учун курашишган. Сиз кечирим сўрамагунча, мен мактабга келмайман” деган ўзбекнинг қизи ўша заҳоти мактабни тарк этган. Бир неча кун ўтгач, мактабнинг ўқув ишлари бўйича мудираси Зиёданинг уйига келиб, тарих ўқитувчисининг сўзлари учун кечирим сўрагандан кейингина, у мактабга қайтган.
Ўзбкларнинг шунай қизи борлиги билан миллат фахрланиши керак. Бир маҳаллар бир москвалик журналист “Василага ўхшаган 5 аёл бўлсайди, Каримов Ўзбекистондан қочиб кетарди. Аммо ўзбекнинг аёли фақат бир Василани туғибди” деганди.
Минг афсуски, Васила ва Зиёдалар бизда ҳали кам.