19 November 2009
04:19 -
Давлат Котиби ёрдамчисининг ўринбосари Жорж Крол Тошкентда
АҚШ Давлат Департаменти Жанубий ва Марказий Осиё бўлими раҳбарининг ўринбосари (у Давлат Котиби ёрдамчисининг ўринбосари мақомига ҳам эга) бир қатор учрашувлар ўтказиш учун кеча Тошкентга келди. Элчилик вакилининг билдиришича, у икки кун Тошкентда бўлади ва маҳаллий расмийлар билан учрашувларда хавфсизлик ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб боради. Шубҳа йўқки, дейди мухбиримиз, “хавфсизлик ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик” сўзлари остида Афғонистондаги вазият ётибди ва америкалик меҳмон асосан Афғонистон билан боғлиқ масалаларни гаплашади.
Ундан кейин Туркманистонга кетадиган Жорж Крол америкаликларнинг анъаналарига кўра, маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ва демократлар билан учрашиб-учрашмаслиги номаълум.
Ундан кейин Туркманистонга кетадиган Жорж Крол америкаликларнинг анъаналарига кўра, маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ва демократлар билан учрашиб-учрашмаслиги номаълум.