03 November 2009
22:42 -
Покистон қўшинлари Жанубий Вазиристонни ислом жангариларидан тозаламоқда, аҳолининг хаёли АҚШда
Дунё оммавий воситаларининг хабарига кўра, бугун Покистон қўшинлари Толибон ва Ал-Қоиданинг Покистон-Афғонистон чегарси яқинида жойлашган қалъаларидан бири Сорароха шаҳрини ҳам қўлга киритган. Кўринишидан, Покистон қўшинларининг 17 октябрда Жанубий Вазиристонда бошлаган ҳужумкор операциялари муваффақиятли кетмоқда.
Маълумки, Жанубий Вазиристон ислом жангариларининг дунё бўйича маркази ҳисобланади, Ал-Қоиданинг ғояларини қўллаб-қувватлайдиган дунё фанатиклари, хусусан, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг отрядлари ҳам айнан шу ерда йиғилишган. Бу ерда жангариларнинг йўқ қилиниши Афғонистон ва умуман Марказий Осиё учун ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Бугун Покистонда эълон қилинган сўровнома натижаларига кўра, мамлакат аҳолисининг кўпчилиги Жануби Вазиристонда бошланган ҳукумат қўшинлари ҳужумини қўллаб-қувватлабди. Бу кутилмаган ўзгариш ҳисобланмоқда. Чунки, Покистон аҳолисининг кўпчилиги шу пайтгача ислом жангариларига қарши уруш тарафдори бўлмаган. Бундай ўзгаришнинг сабаби – сўнги кунларда Покистон шаҳарларида исломчилар тарафидан уюштирилган терроистик актларда юзлаб бегуноҳ одамларнинг ҳалок бўлишидир.
Айни замонда, Покистон аҳолиси кўпчилигининг Толибондан ҳам кўпроқ АҚШга муносабати салбийроқ эканлиги ҳам шу сўровномадан маълум бўлган.