03 November 2009
21:33 -
Ҳамид Карзай: Менинг ҳукуматим ҳамма афғонлар учун бўлади
Кеча Мустақил Сайлов Комиссияси томонидан Афғонистоннинг иккинчи муддатга президенти деб эълон қилинган Ҳамид Карзай бугун телевидение орқали миллатга мурожаат қилди ва ўз ҳукумати ҳамма афғонларнинг ҳукумати бўлишини алоҳида урғулади, дейилади Reuters аентлигининг хабарида.
Ҳукумат бутун аҳолининг ҳукумати бўлиши ҳақидаги сўзлар ҳамма президентлар тарафидан айтилади. Чунки, одатда президент бирон партиянинг вакили бўлади, бунинг устига, ҳеч қайси президент 100 фоиз овоз билан сайланмайди. Ҳукумат ҳамманинг ҳукумати бўлиши ҳақидаги сўзлар янги президентга овоз бермаган одамларга қаратилган бўлиб, уларни юмашитиш мақсадида айтилади.
Аммо, Карзайнинг янги президентлар учун анъанавий сўзлари дарҳол бошқача талқин қилинишга бошланди Гўёки, бу сўзлар Толибонга қаратилган, Карзай уларни ўзига тормоқчи. Ваҳоланки, Толибларнинг тоқатлироқ гуруҳлари билан алоқа ўртатишга тайёрлигини Карзай аввалдан гапириб келарди, сайлов компанияси даврида ҳам айтган. У раҳабарлик қиладиган Афғонистоннинг янги ҳукумати Толибон гуруҳларига нисбатан ўз сиёсатида кескин ўзгаришлар қилишини кутиш эса реалликни тушунмаслик бўларди.
Реаллик шундан иборатки, Толибон гуруҳларининг мутлақо кўпчилиги курашнинг йўли сифатида урушдан бошқа нарсани билмайдиган фанатиклар. Карзай ҳукумати ва Афғонистон армияси кучга киргандан кейингина Толиблар “юмшашга” мажбур бўлади.
Афғонистонда кучли ҳокимият яратиш учун мамлакат бўйлаб илдиз отган коррупцияни йўқ қилиш керак. Карзайни ғалаба билан табриклаш ниятида унга кеча телефон қилган АҚШ президенти Барак Обама ва Буюкбритания Бош вазири Гордон Браун ҳам кўррупцияга қарши курашнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлашгани тасодифий эмас.
Карзай теле-мурожаатида коррупцияга қарши курашни ҳам тилга олган ва ҳамма сиёсий оқимларнинг вакилларини ичига олувчи бағрикенг ҳукумат тузишга ваъда берган. У бағрикенг ҳукумат тузиши мумкин, аммо бугунги шароитда коррупцияга қарши курашолиши афсонадир
Нима бўлганда ҳам, Афғонистонда сайлов олди компанияси давридаёқ бошланган аниқсизлик тамом бўлди, мамлакатнинг янги муддатга президенти бор. Энди навбат Қўшма Штатларда. Барак Обама Афғонистонга қўшимча 40 минг қўшин юбориш-юбормаслик хусусида бир қарорга келиши керак.