01 November 2009
03:15 -
Пахтани қўшниларимизга сотган андижонлик аёл қораланди
Кеча Андижон телевидениеси Ойгул Орипова деган аёл пахта териб, уни қўшни мамлакатга сотгани ҳақида бир лавҳа намойиш қилди. Ўзбекистон журналистлари аёлни сал кам ватан хоинига айлантириб қўйишгани баъзи сохта ватанпарварлар томонидан олқишланиши мумкинди. Лекин, аслида, телеэшиттиришда бу масаланинг моҳиятини тушунишга ҳеч ким интилмади, дейди андижонлик мухбиримз.
Хўш, у аёл нега пахтани қўшни мамлакатга сотди. Агар у оддий ўғрилик қилган бўлса, бу оддий жиноий иш сифатида кўрилиши керак, аёлни ватан хоинига чиқаришга ҳеч ҳожат йўқ.. Агар пахта ўзимиздагига нисбатан қимматроқ нархда сотилган бўлса, биздаги нархларнинг қанчалик тўғри бўлганини муҳокама қилиш керак эди. Атрофимизда қўшниларимизда бозор иқтисоди ишламоқда. Ўзбекистон уларнинг ўртасида социалистик иқтисод қонун-қоидалари доирасида яшай оладими? Йўқ, албатта.
Шуларни гаплашиш, пахтани сотишда ҳам бозор усулларига ўтиш бўлмагунча, бу каби жиноятларнинг сони ортса ортадики, камаймаслигини тушунмоқ лозим.
Бу каби саволлларнинг ўртага чиқармаслик учун бўлса керак, Андижон телевидениесидаги лавҳада у аёл пахтани қандай нархда сотгани умуман тилга ҳам олинмади. Одамлар пахтани четга сотиш нархи ўзимиздагидан анча юқори эканлигини билиб қолса, у аёлнинг қилган иш оммавийлашиб кетишидан қўрқишган бўлса керак.