01 November 2009
02:28 - Ҳиллари Клинтон ва Маҳмуд Аббос ҳозирча натижасиз қолган музокаралар олиб боришди
Дунё ахборот агентликлари АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Фаластин мухториятининг президенти Маҳмуд Аббос билан Абу-Дабуда учрашишгани ҳақида хабар тарқатдилар. Америкаликларнинг мақсади араблар билан исроилликлар ўртасидаги йиллардан бери узилиб қолган тинчлик музокараларини давом эттиришга эришиш.

Маҳбуд Аббос исроилликлар арабларнинг ерида яшаш манзиллари қуришни тўхтатмагунча, бундай музокаралар бошланмаслигини қатъий шаклда айтган.

Клинтон энди Исроилга келиб, бу мамлакатнинг Бош вазири Биньямин Натаньяху билан учрашмоқчи.