29 October 2009
22:17 -
Муборак ҳаж сафарига ҳозирлик
Бу йил ҳажга боувчиларнинг дастлабки гуруҳи 10 ноябрь куни Тошкентдан Саудия Арабистонига йўл олади, дейилади ЎзАнинг хабарида.
- Ўтган йиллардагидан фарқли равишда, бу йил зиёратчилар Бухоро, Урганч, Термиз, Наманган шаҳарлари аэропортларидан ҳам Саудия Арабистонига жўнаб кетиш имкониятига эга бўлишади, - дейди Ўзбекистон Мусулмонлари идораси халқаро алоқалар бўлими мудири Саидбаҳром Ғуломов. - Бу ушбу ҳудудлардан ҳаж сафарига жўнаш учун ҳозирлик кўраётган юртдошларимизга қулайлик яратиб, уларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиши, шубҳасиз.
Хабарда айтилишича, зиёратчилар иштирокида жойларда ўтказилаётган учрашувларда ҳамюртларимизга ҳаж амалларини адо этиши учун тегишли тавсиялар ва белгиланган бошқа тартиб-қоидалар ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда экан. “Бошқа тартиб-қоидалар” деганда ўзбек зиёратчиларини ташқи дунёнинг, хусусан ислом экстремистларининг таъсиридан сақлаш назарда тутилаётганини тушуниш қийин эмас. Яъни, Совет КГБсининг усуллари МХХ томонидан давом эттирилаётганига шубҳа йўқ.