29 October 2009
21:25 -
Украинада президент номзодлари рўйхатга олинмоқда, бугун Виктор Юшченко олинди
Бу мамлакатда сайловолди кампаниясининг номзод кўрсатиш ва уларни Марказий Сайлов Комиссиясида рўйхатдан ўтказиш босқичи давом этмоқда.
Презиентликка асосий даъвогарлар – Бош вазир Юлия Тимошенко ва мухолифатдаги Регионлар партиясининг лидери Виктор Янукевич ўзлари раҳбарлик қиладиган партия ёки блоклар тарафидан номзод қилиб кўрсатилгач, МСКда рўйхатдан ҳам ўтиб бўлдилар. Олий Раданинг спикери Левитин ҳам бу босқичдан ўтди.
Бугун МСК жорийдаги президент Виктор Юшченкони номзод сифатида рўйхатга олди. Қизиғи шундаки, Виктор Юшченконинг номзодини ўз раҳбари бўлган “Бизнинг Украина – Халқ Мудофааси” блоки эмас, унинг ўзи кўрсатди. Украина қоннуларида шундай имконият ҳам бор.
Виктор Юшченко ўз номзодини ўзи кўрсатишининг сабаби “Бизнинг Украина – Халқ Мудофааси” блоки феълан тарқалиб бўлганидир. Масалан, бу блокка кирадиган Рух партияси ўз қурултойида Юлия Тимошенкони қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Блокка кирувчи “Халқ мудофааси” ташкилотининг раҳбари, Ички ишлар вазири Юрий Луценко ҳали расман эълон қилмаган бўлса ҳам, Юлия Тимошенко тарафдори эканлиги аввалдан маълум. У сўнги бир йил ичида Юшченкога ўзининг сиёсий душманидек қарамоқда.
Хуллас, келаси йилнинг январь ойида бўладиган президент сайловида Юлия Тимошенко ва Виктор Янукевич асосий рақиблар бўлишади. Ҳозирча, Янукевичнинг рейтинги 30 фоиздан бироз юқорида, Тимошенконинг рейтинги 20 фоиздан бироз пастда. Юшченконинг рейтинги эса 5-10 фоиз атрофида.
Бундай вазиятда Виктор Юшченко нимага ишониб ўз номзодини кўрсатганини тушуниш қийин. Лекин у политехнологияларнинг устаси, бирон нарсалар ўйлаётган бўлса керак. Балки, охирги босқичда, муқаррар мағлубият қаршисида зарғалдоқчилар қайтадан бирлашишар. Шундагина уларнинг вакили ғалаба қозонади. Бундай вакил сифатида Тимошенко танланса керак.