10 October 2009
03:37 -
Қашқадарёдаги кадрлар ислоҳотини Китоб тумани ҳокимнинг суиқасдига боғлашмоқда
Ўтган кунги хабарларимизда билдирилганидек, бир неча кун ичида Қашқадарё вилоятининг ҳокими, прокурори, бош миршаби, хуфябошиси истеъфога чиқарилган эди. Виляотдан олинаётган сўнгги хабарларга кўра, бу истеъфоларга Республика Бош прокуратураси томонидан тергов қилинган Китоб тумани ҳокими Луқмон Ғаффоровнинг ўз жонига қасд қилгани сабаб бўлган.
Маълум бўлишича, Китоб тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан унга нисбатан шантаж қилинаётгани ҳақида марҳум бу идораларга бир неча марта ёзма равишда мурожаат қилган. Фуқаро мурожаатига одатий беписанд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳокимнинг дардига ҳам қулоқ солишмаган.
Бироқ айрим манбаларда вилоят маъмуриятининг истеъфоси сабаблари айнан шу кунларда қизғин паллага кирган пахта йиғим-терими билан ҳам боғлиқдир, дейилади. Ҳатто Қарши шаҳридаги бир неча коллеж ва мактабларнинг болаларини далага ҳайдай олмаган Қарши шаҳар ҳокимининг ҳам лавозимидан четлатилгани ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар бор. Афсуски, бундай маълумотларни расмий идорлар оғзидан эшитишнинг имкони йўқ.