10 October 2009
03:21 - КХШТга аъзо мамлакатлар катта оғанинг ташаббусини қувватлади
БМТ бош штаб-квартирасида ўтаётган 64-сессияда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари Россия Федерациясининг ташаббуси билан юзага келган “Европа хавфсизлиги ҳақида”ги Шартномани бир овоздан қўллаб-қувватлашини билдиришди. Мазкур шартнома моҳиятан Европа Иттифоқи ва поссовет мамлакатлари ўртасидаги жарликни бартараф этишга қаратилгани маълум.

Бу ҳақда хабар қилган БМТнинг янгиликлар маркази КХШТ, НАТО ва Европа Иттифоқи кенгаши сингари халқаро тузилмаларнинг умумпринципиал масалаларда якдил эканини олқишлаган.

Эслатиб ўтамиз, КХШТ сафида ҳозирда расман Россия, Ўзбекистон, Арманистон, Белорусь, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон Республикалари қолишган.