10 October 2009
02:20 - Ёзёвонда чойхона ёнди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига таяниб ёзишича, Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида маҳаллий чойхоналардан бири аланга ичида қолган. Қарийб 70 квадратлик ҳудуд ёниб битган фалокат электр симларидаги қисқа туташувдан келиб чиққани айтилмоқда. Чойхона эгалари каттагина моддий йўқотишга учради, хайриятки, қурбонлар бўлмаган. Бу ҳақда 12.uz интернет портали хабар беради.

Умуман, деб ёзади портал мухбирлари, ИИВнинг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, йил бошидан бери 208 та ёнғин ҳолат кузатилган. Улардан жабрланганлар, яъни қаттиқ жароҳат олганлар 4 киши, бир одам эса қурбон бўлган.