09 October 2009
11:36 - Ҳукуматнинг янги портали: қиёфа ўзгарган, моҳият ўша-ўша...
Ўзбекистондаги кундалик нашрлар мамлакат ҳукуматининг интернетдаги портали (http://www.gov.uz) янги қиёфада дунё юзини кўргани ҳақида ёзмоқда. Хабарларда айтилишча, сайтнинг янги версияси "Янги платформадаги қўшимча модуллар (G2V ва G2S) билан янги ҳукумат порталини ишга тушириш " лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилибди. Янги версияда турли бўлимлар мавжуд бўлиб, улар ўқувчига қулайлик туғдирармиш. Унда қатор янги фото, аудио ва видео материаллар бормиш.

Сайтга кириб кўрган мухбирларимизнинг айтишича, ҳақиқатан ҳам ҳукумат портали қиёфасида ўзгаришлар, ҳатто саҳифада баъзи бир фойдали статистик маълумотлар ҳам мавжуд. Лекин сайт моҳиятан эскича, сайт эгаларининг 20 йиллик сийқаси чиққан сиёсати каби.